Қозоғистонда 54 ёшли эркак уйидан чиқариб юбормоқчи бўлган суд ижрочиларини отиб ташлади
Олам
−
20 Сентябрь 2021
18722Бугун, 20 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида яшовчи эркак отишма уюштирди. Бунинг оқибатида, 5 киши, шу жумладан 2 маҳаллий полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёзмоқда.
Қайд этилишича, гумонланувчи, аллақачон, қўлга олинган. Воқеа эса маҳаллий органлар томонидан суд қарори ижроси таъминланаётган вақтда юз берган.
“Суд қарорига кўра, хусусий уйлардан бирида уй эгаларини чиқариб юбориш бўйича буйруқ ижроси таъминланаётган вақтда уйда яшовчи фуқаро – 1967 йилда туғилган Д. тажовузкорликни кўрсатиб, суд ижрочилари, полиция участкаси инспекторлари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимларига ўқотар қуроллардан ўқ узган”, дейилади полиция департаменти Матбуот хизмати хабарида.
Бошқарма маълумотларига кўра, беш киши, шу жумладан, икки полициячи, ўқотар қурол билан яраланган ва вафот этган. Гумонланувчи эса зарарсизлантирилган ва ҳибсга олинган.
Хабарга кўра, ҳозир вазият назорат остида. Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 сентябрь куни Россиянинг Перм университетида ҳам отишма содир бўлди. Унда 18 ёшли йигит 5 кишини отиб ўлдирган.
LiveБарчаси