Қозоғистонда 5 яшар бола машинада беш кишини босиб кетди (видео)
Олам
−
28 Май
12143Қозоғистоннинг Жезқазғон шаҳрида машина рулидаги беш яшар бола бир неча кишини уриб юборди. Бу ҳақда кеча, 27 май куни “Orda.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Grand Palace ресторани яқинида юз берган. Тўхтаб турган машинада ўтирган беш ёшли бола тасодифан қўл тормозини тушириб юборган. Оқибатда машина ҳаракатланиб, одамларни уриб юборган.
“Йўл транспорт ҳодисаси ички ишлар органларида қайд этилган. Тўрт нафар пиёда турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Тегишли экспертиза тайинланди”, дейди Улитау вилояти ИИБ матбуот хизмати.
Соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, жароҳатланганлар сони беш нафар. Уч нафар аёл амбулатор шароитда даволанмоқда. Бир кишининг тўрт қовурғаси синган ва ички жароҳатлар билан травматология бўлимига ётқизилган.