Қозоғистонда 4 нафар ўзбекистонлик ЙТҲга учради

Олам

image

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Қозоғистоннинг Қорағанда вилоятида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, ЙТҲ 13 декабрь соат 9:30 лар атрофида “Қорағанда-Балхаш” автомобиль йўлида юз берган. Ҳодисада ўзбекистонлик И.Й. қурбон бўлган, A.Й., В.К. ва Ҳ.A. жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Уларнинг барчаси Қозоғистон ҳудудига Россиядан киришган.

Ушбу факт бўйича Қарағанда вилояти йўл полицияси тергов олиб бормоқда.

Қозоғистондаги Ўзбекистон Элчихонанинг Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган ва Қорағанда вилоятининг тергов органлари ва тиббий муассасалари билан алоқада бўлиб турибти.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия изҳор этиб, Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳри, Aқмола, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қўстанай ва Қорағанда вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Нур-Султон шаҳридаги Элчихонасига: +7-717-295-42-52 рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қозоғистон

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг