Қозоғистонда 31 ўзбекистонлик бўлган автобус нега ёниб кетгани маълум бўлди

3-саҳифа

image

Хабарингиз бор, бугун, 15 июнь куни Қозоғистон Республикасининг Жамбул области Жамбул районида 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус ёниб кетганди. Ушбу ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидан ўтувчи “Ғарбий Европа- Ғарбий Хитой” республика аҳамиятидаги автомобиль йўлининг 544 кмда юк машинасида ёнғин бошланиши оқибатида транспорт қатнови тўхтаган.

“Дастлабки маълумотларга кўра, ўзбекистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган 4 та машинага урилиши оқибатида ушбу машиналар ёниб кетган”, дейилади хабарда. 

Ҳодиса оқибатида 1 киши вафот этган, 10 киши (шундан 3 нафари Ўзбекистон фуқароси) эса тан жароҳати олган.

Жароҳат олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган. Вафот этганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Ҳозирги вақтда ҳодиса Ўзбекистоннинг Олма-отадаги Бош консулхонаси меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташеси томонидан назоратга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

347

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг