Қозоғистонда кўзи ожиз эркак метро вагони остида қолиб вафот этди (видео)

Олам

image

Қозоғистоннинг Олмота шаҳри метросида 26 ёшли кўзи ожиз эркак метро вагони остига тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.

Қайд этилишича, фожиа жорий йилнинг 10 декабрь куни соат 15:41 да метронинг “Абай” бекатида юз берган. Кўриш имконияти чекланган эркак ҳассаси ёрдамида вагон эшигининг қаердалигини аниқлашга уринган. Ҳассаси вагонлар орасидаги бўшлиққа тушгач, у олдинга қадам ташлаган ва метро рельси устига тушиб кетган. Метрополитен хизмати станция навбатчиси ва машинист тезкор равишда ҳаракатни тўхтатган. Шундан сўнг, йўловчи платформага чиқарилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Ҳодиса юзасидан полиция тергов ҳаракатларини бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида “Тошкент-Хўжакент” йўналишидаги йўловчи поезди ҳаракатланиб кетаётган вақтида темирйўлнинг йўловчилар ўтиш жойидан велосипедни миниб ўтаётган вақтида вояга етмаган 15 ёшли қашқадарёлик ўсмирни уриб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон метро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг