Қозоғистонда 23 йил қул бўлган Зуҳра
Олам
−
04 Сентябрь 2019
1001423 йилдан сўнг, Қозоғистонга ишлаш учун кетган Зуҳра Болтоева Қирғизистонга қайтиб келди, дея хабар беради Turmush.kg.
Зуҳра Болтоеванинг опаси Соня Болтоева синглисининг яқинда руҳий касалликлар шифохонасидан чиқарилгани, унинг 27 ёшли ягона ўғли уни бир марта кўргани ва онаси билан гаплашмаганини таъкидлади.
“Қозоғистонда бўлганида, синглим бошидан кўп жароҳатлар олган. У деярли тун бўйи ухламайди, чунки боши оғрийди. Дори қабул қилгандан кейингина ухлаб қолади. У неврология бўлимида, кейин руҳий шифохонада даволанди. Соғлиғи туфайли ишлай олмайди. Шунинг учун у ногиронлик гувоҳномасини олишни хоҳлайди. Aгар психиатрик шифохонада сертификат берилса, менинг ногиронлик гуруҳимни синглимда рўйхатдан ўтказишга ҳаракат қиламан. Ушбу сертификатни фақат шифокордан олиш мумкин. Онаса қайтиб келганида, ўғли унинг олдига келмади. Жияним илгари онасини топиб беришимни сўрарди, онаси касал эканини билгач, у онасини қайтиб кўргани ҳам йўқ”, дейди Соня Болтоева.
Зуҳра Болтоева 1995 йилда Олма-Ота вилоятидаги тамаки плантацияларида ишлаш учун Қозоғистонга кетган ва 20 йилдан кўпроқ вақт давомида қўшни давлат ҳудудида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз яшаган. Шунинг учун у Қирғизистонга кетолмаган.
Зуҳра Қирғизистоннинг Қоракўлжа тумани Биймирза қишлоғида туғилиб вояга етган. Вақти келиб, маҳаллий йигитга турмушга чиққан ва ундан ўғил фарзанд кўрган. Aммо кўп ўтмай эр-хотин ажрашади. Ўша йилларда қишлоқдошларидан бири Зуҳрага Қозоғистонга бориб ишлашни таклиф қилади. Зуҳра қайнонасига 3 ёшли ўғлини қолдириб кетган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь