Қозоғистонда 18 та машина иштирокида ЙТҲ бўлди (видео)
Олам
−
10:52
1822Бугун, 15 январь куни Қозоғистондаги “Олмаота - Уст-Каменогорск” трассасида 18 та машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ҚазАвтоЖол хабар берди.
“15 январь куни соат 07:30 атрофида “Олмаота - Уст-Каменогорск” автомобиль йўлининг 28-километрида ("Олмаота - Конаев" йўналиши) 18 та транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди”, дейилади хабарда.
Аниқланишича, автоҳалокатга ҳайдовчилар тезлик режимини бузиб, оралиқ масофага риоя қилмагани сабаб бўлган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ходиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Остона-Петропавловск трассасида 95 га яқин автомобиль иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь
Доллар курси пастлади.
14 Январь