Қозоғистонда 18 нафар ўзбекистонлик ушланди

Олам

image

Қозоғистонда 18 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳужжатсиз юргани сабаб қўлга олинди ва Нур-Султон шаҳри Есил тумани миграция полицияси идорасига олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилди.

Агентликка кўра, жорий йилнинг 19 январь куни Нур-Султон шаҳри Есил тумани миграция полицияси идорасида ҳужжатсиз ушланган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ушбу маълумот асосида, Есил тумани миграция полицияси идорасига бориб, 18 нафар Ўзбекистон фуқаролар билан учрашилган. Фуқароларнинг паспорти борлиги аммо, вақтинчалик рўйхатга туриш муддати тугаганлиги ва ишлаш учун рухсатномаси йўқлиги маълум бўлган.

Фуқароларга Қозоғистон қонунларини бузмаслик, ўрнатилган тартибда ҳужжатларни расмийлаштириш борасида ҳуқуқий тушунча берилган.

Аниқланишича, фуқаролар Қозоғистонга танишлари орқали келиб, қурилишда ишлаётган бўлган. Уларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан амалга оширилаётган пилот лойиҳа мазмун-моҳияти тушунтирилган.

Учрашувда Есил тумани миграция полицияси томонидан биринчи марта Қозоғистонга келган фуқароларга огоҳлантириш, икки ёки кўп марта келганларга жарима ёзилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

1101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг