Қозоғистонда 16 ёшли ўсмир ўлдирилиши ортидан шаҳар ҳокими ишдан бўшатилди
Олам
−
15 Октябрь
7917Қозоғистоннинг Талғар шаҳар ҳокими Бахит Куришбеков ва унинг ўринбосари Матан Сагандик ўз вазифаларини бажармагани сабабли ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Олмаота вилояти Талғар тумани маъмурияти сайтида эълон қилинди.
Қайд этилишича, суд жараёни доирасида бошқа мансабдор шахсларнинг ҳам жавобгарлик даражаси белгиланади.
Ўсмирнинг ўлдирилиши
Жорий йилнинг 4 октябрь куни кечқурун аҳолиси тахминан 50 минг кишидан иборат, Олмаота шаҳридан 25 километр шарқроқда жойлашган Талғар шаҳрида 16 ёшли ўсмир пичоқланиб, вафот этди. Маҳаллий ОАВга кўра, марҳумнинг оиласи ижарага олган дўконда бир шиша пиво учун можаро бошланган. Харидор пул тўлашдан бош тортган ва сотувчи – ўлдирилган ўсмирнинг отаси билан жанжаллаша бошлаган. Бола отаси учун харидордан кетишни сўраган. Шундан сўнг, харидор дўстлари билан дўконга қайтиб келган ва катта жанжал юз берган. Жанжалда ўсмирнинг кўкрак қафас қисми бир неча марта пичоқланган ва у шифохонада вафот этган. Воқеа жойида бўлган марҳумнинг амакиси ҳам шифохонага ётқизилган.
Полиция ушбу ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатган ва ўн кишини қўлга олган. Суд уларни икки ой муддатга ҳибсга олишга қарор қилган. Бундан ташқари, 12 октябрь куни Азат қишлоғида ўлдирилган ўсмирнинг оиласига тегишли уй ҳам ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган. Полиция оилани ҳимоя остига олган.
Ушбу ҳодиса бутун Қозоғистонда жамоатчилик норозилигига сабаб бўлиб, кенг муҳокама қилинмоқда.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь