Қозоғистонда 16 ёшли қиз 6 ой давомида синфдошлари томонидан зўрлангани аниқланди
Олам
−
16 Август
16984Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳрида 16 ёшли қиз 2024 йилнинг февраль ойидан бошлаб олти ой давомида синфдошлари томонидан жинсий қулликда сақлангани маълум бўлди. Бу ҳақда “NewTimes.kz” хабар берди.
Айбланувчилар қизни "Мефедрон" ичишга мажбурлаб, гиёҳванд моддаларга ўргатган, уни фоҳишалар веб-сайтида рўйхатдан ўтказган, турли эркаклар билан минг мартадан ортиқ жинсий алоқа қилишга мажбурлаган ва яна турли хил қийноқларга солган.
“Қиз вақти-вақти билан видеоқўнғироқ қилиб, кафеда официант ёки гул дўконида сотувчи бўлиб ишлаётганини айтган. Ота-онаси у ерга борганда, қиз шунчаки видеога олиб, чиқиб кетганини айтишган. Қиз ота-онаси шов-шув кўтармаслиги учун шундай қилишга мажбур бўлганини билдирган”, дейилади хабарда.
Кеча, 15 август куни синфдош қизни жинсий қулликда сақлаганлар ҳибсга олингани маълум бўлган. Вояга етмаган гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси сўралган. Суд терговчининг илтимосини қаноатлантирмай, вояга етмаганларга нисбатан 2 ой муддатга уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаган. Қизилўрда вилоят судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати жабрланувчининг вакилидан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиққан, гумонланувчи шахслар ҳаракатларининг жиддийлигини ҳисобга олиб, жазони алмаштириш бўйича апелляцияни қаноатлантирган.
Қизнинг онаси ҳаммасига қизининг 10-синфда ўқиётган синфдоши билан ишқий муносабатда сабаб бўлганини айтган. Шу вақт ичида қиз ота-онаси билан бир неча бор боғланиб, гул дўконида сотувчи ёки официант бўлиб ишлаётганини айтган. Бироқ у ўзининг аниқ манзилини кўрсатишдан қочган. Кейинчалик маълум бўлишича, қиз зўравонлар назорати остида ёлғон гапиришга мажбур бўлган.
Жорий йилнинг август ойи бошида зўравон ўсмирлар қиздан катта миқдорда пул талаб қила бошлаган, агар рад этса, сочини кал қилиб, қошларини қириб ташлаш билан таҳдид қилган. Ноилож қолган қиз ёрдам сўраб дўстига мурожаат қилган, у дарҳол ота-онасига бу ҳақда хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятида вояга етмаган қизни ўз уйида сақлаб, уни жинсий алоқа қилишга жалб қилган аёл қамалганди. Шаҳрисабз тумани Хўжабоғ қишлоғида яшовчи Н.А.15 ёшли қизни ўзининг уйида 7 ой давомида ( 2023 йилнинг май ойидан 15 ноябрь кунига қадар) мажбуран сақлаб, зўрлик ва таҳдид орқали уни турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келгани аниқланганди.
LiveБарчаси