Қозоғистонда 16 нафар ўзбекистонлик газдан заҳарланди
Олам
−
03 Июнь 2019
4336Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси берган маълумотга кўра жорий йилнинг 3 июнь куни соат 00:15 да Қорағанда шаҳрида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси маиший газдан заҳарланиши қайд этилган.
Ўзбекистонликлар жойлаштирилган Қорағанда вилояти тиббиёт маркази токсикология бўлими томонидан оғзаки берилган маълумотга биноан қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари заҳарланган:
- 2001 йил 20 июлб куни туғилган Ҳусанов Сардор;
- 1998 йил 15 апрель куни туғилган Валентин Жўраев;
- 1973 йил 8 февраль куни туғилган Шариф Ҳусанов;
- 1996 йил 17 октябрь куни туғилган Алишер Точканов;
- 1992 йил 30 март куни туғилган Баҳодир Неъматов;
- 1986 йил 12 апрель куни туғилган Одил Элбоев;
- 1992 йил 2 февраль Фаррух Елбоев;
- 1999 йил 10 март куни туғилган Шахзод Точканов;
- 1995 йил 24 октябрь куни туғилган Достан Точканов;
- 1996 йил 15 февраль куни туғилган Ойбек Точканов;
- 1995 йил 1 август куни туғилган Обид Саллоходинович Искандаров;
- 1998 йил 1 январь куни туғилган Азбек Самиев;
- 1976 йил 25 январь куни туғилган Эгамберди Хусанов;
- 1991 йил 1 январь куни туғилган Иззат Маурутов;
- 1990 йил 1 январь куни туғилган Ниёз Ҳусанов ;
- 1982 йил 18 апрель куни туғилган Кобонует Ҳусанов.
Қозоғистон ваколатли органларининг дастлабки тахминларига кўра мазкур ҳодиса Ўзбекистон фуқаролари таъмирлаш ишларини бажарган янги қурилаётган уйда бензин агрегатидан ис гази чиқиши оқибатида содир бўлган.
Ўзбекистонликлар “маиший газ, жумладан ис газидан ингаляцион заҳарланишнинг ўртача оғирлик даражаси. Токсикогипоксик энцефалопатия” ташхиси билан шифхонага жойлаштирилган.
Эгамберди Ҳусанов, Иззат Маурутов, Ниёз Ҳусанов ва Кобонует Ҳусановга соғлиғининг бақарар ҳолатда эканлиги муносабати билан рухсат берилган.
Қайд этилишича, Қорағанда шаҳри ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мазкур фавқулодда ҳолатнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси