Қозоғистонда “Ҳумо 2” пешқадамни мағлуб этди
Спорт
−
24 Октябрь 2019
4236Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг "Ҳумо 2" жамоаси бироз кутилмаган ғалабага эришди.
"Ҳумо"нинг асосан иккинчи таркиб жамоаси бундан бир неча дақиқа аввал якунига етган учрашувда Қозоғистоннинг "Арлан" клубини овертаймда киритилган олтин шайба эвазига мағлубиятга учратди. Гол муаллифи Кирилл Зубковский бўлди.
"Ҳумо 2"нинг биринчи голига 5-дақиқада Максим Бостанжиев муаллифлик қилганди. Меҳмонлардан ягона гол 20-дақиқада Дмитрий Шитиков томонидан киритилди.
Бугунги учрашувдан сўнг "Арлан" 47 очко билан ҳамон пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги "Алмати" ҳисобида 38 очко бор. "Ҳумо 2" эса 18 очко билан 8-поғонага кўтарилиб олди.
LiveБарчаси