Қозоғистон Жаҳон чемпионати мезбонлигига эга бўлди

Спорт

image

Қозоғистон 2027 йилги бокс бўйича Жаҳон чемпионатини ўзида қабул қилади. Бу ҳақда World Boxing расмий сайтида хабар берди.

Жаҳон чемпионати халқаро мусобақалар тақвимидаги муҳим воқеа бўлади, чунки турнир Олимпия ўйинларидан бир йил олдин бўлиб ўтади.

“Қозоғистон учун 2027 йилда Олимпия ўйинларигача бўлган даврда ўтказиладиган бокс бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш катта шараф ва масъулиятдир. Мамлакатимиз кенг кўламли жаҳон спорт чемпионатларини юқори савияда ўтказиш бўйича муваффақиятли тажрибага эга ва бу турнир ҳам бундан мустасно бўлмаслигига ишонаман. Лос-Анжелесдаги Олимпиада арафасида ушбу Жаҳон чемпионатининг аҳамиятини тушунган ҳолда, World Boxing ташкилотига бизга билдирган ишончи учун миннатдорлик билдирамиз”, дейди Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Геннадий Головкин.

Қайд этиш жоиз, Қозоғистон тарихда иккинчи марта бокс бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бунгача 2013 йилда Олмаота шаҳрида бокс мундиали жанглари ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон бокс Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг