Қозоғистон Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақида гаплар “болалади”
Олам
−
01 Февраль 2023
13551Қозоғистоннинг “Ак Жол” партияси мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилиши масаласини кўтаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда партия раҳбари Азат Перуашев маълум қилди.
“Ак Жол” демократик партиясининг танлови Европа тараққиёт йўли, давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларда европача ёндашувлар, ҳаёт сифатининг Европа стандартларидан иборат. “Алаш” етакчиси Алихон Бокейхон ёзганидек, биз келажакни Ғарб давлатларининг энг яхши ютуқларига қўшилишда кўрамиз. Қолаверса, “Ак Жол” партияси узоқ муддатли истиқбол сифатида нафақат Европа ёндашувларини жорий этиш, балки Қозоғистоннинг Европа Иттифоқига қўшилиши масаласини келажакда қўйишни ҳам кўриб чиқади”, дейди Перуашев.
Европа йўлига мисол тариқасида Перуашев адолатли сайловлар ўтказиш, бунинг учун электрон овоз бериш тизимини жорий этиш, мустақил ва адолатли суд яратиш, демократия ва парламентаризмни ривожлантириш зарурлигини келтирган. Буларнинг барчаси партия сайловолди дастури лойиҳасида белгиланган.