Қозоғистон ядро қуроли бўйича дунёга чақириқ билан чиқди

Олам

image

Қозоғистон дунё давлатларини Ядровий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги шартномаси қўшилишга чақирди. Бу ҳақда “Казинформ” Қозоғистон ТИВга асосланиб, хабар берди.

Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартнома (ЯҚТШ) кучга кирганининг бир йиллиги муносабати билан Қозоғистон Республикаси инсонпарварлик ва экологик оқибатларга дуч келган ядровий қуролсизланишнинг фаол тарафдори сифатида Ядро қуроли синовлари тўғрисида, дунёнинг барча мамлакатларини ядро қуролидан ҳоли қилиш учун ЯҚТШга қўшилишга чақирган.

Ташқи ишлар вазирлиги ядро полигонини ёпган ва ўз ҳудудида дунёнинг тўртинчи ядро қуроли арсеналидан воз кечган биринчи давлат, шунингдек, Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш ташаббускорларидан бири эканлигини таъкидлаган.

Қозоғистон бошқа иштирокчилари билан биргаликда Шартноманинг Австрия раислигида Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган ЯҚТШ иштирокчи-давлатларининг биринчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда.

Бугунги кунга қадар дунёнинг 86 та давлати ЯҚТШни имзолаган ва 59 таси ратификация қилган.

Қозоғистон МДҲ ҳудудида Шартномага қўшилган биринчи ва ҳозирча ягона давлатдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

870

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг