Telegram
Биринчи билинг!
Спорт
−
22 Июль
16872Кеча ижтимоий тармоқларда Қозоғистон ва Ўзбекистон 2034 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш учун қўшма ариза топшириши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бугун, 22 июль куни Қозоғистон Спорт вазирлиги мазкур хабарга муносабат билдирди.
Вазирлик берган маълумотга кўра, мамлакат чемпионатни қабул қилишни режалаштирмаяпти. Шу сабабли мезбонлик учун ариза ҳам топширмайди.
“Жаҳон чемпионатини Қозоғистонда ўтказиш масаласи кўриб чиқилмаяпти. Шу боис мамлакатимиз чемпионат мезбонлиги учун ариза топширишни режалаштирмаяпти”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон FIFA таснифидаги бошқа бир мундиалга – футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши маълум бўлган эди.
LiveБарчаси