Қозоғистон Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватламоқчи

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон Ўзбекистонни Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишида қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда мамлакат Савдо ва интеграция вазирлиги томонидан тарқатилган хабарда сўз боради. 

Қайд этилишича, бугун, 14 июнь куни Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Жанелле Кушукова ЖСТ 12-Вазирлар конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Бадриддин Абидов билан икки томонлама учрашув ўтказган. 

Учрашувда томонлар вакиллари Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ва икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалаларини муҳокама қилган. 

“Ўзбекистон дўстона қўшни бўлиб, у билан яқин савдо-иқтисодий ва маданий алоқалар мавжуд. Биз Тошкентнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга интилишини қўллаб-қувватлаймиз”, деган Кушукова. 

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ўзбекистонлик томони Қозоғистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш тажрибасини ўрганишга катта қизиқиш билдирган. Шу мақсадда яқин келажакда икки томонлама маслаҳатлашувлар ташкил этилади.  

“Бундай маслаҳатлашувлар доирасида ЖСТ доирасида белгиланган тартиб асосида ўзаро савдонинг мавжуд масалалари ҳам ҳал этилади”, дейди Жанелле Кушукова. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон музокаралар жараёнини 1994 йилда бошлаган. Узоқ танаффусдан сўнг, мамлакатнинг ЖСТга қўшилиш жараёни 2019 йил июлда Ўзбекистон ЖСТга Ташқи савдо режими тўғрисидаги Меморандумни ташкилотга аъзолик аризасини кўриб чиқиш учун топширганидан кейин қайта бошланганди. 2019 йилда Европа иттифоқи Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши учун 5 млн евро ажратди.

2020 йил июлида Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига кириши бўйича Ишчи гуруҳининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтганди. Йиғилиш давомида Ўзбекистоннинг ЖСТга кириши нуқтаи назаридан Республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати ва истиқболлари тўғрисида маърузаси тақдим этилган. Ушбу жараённинг қайта тикланиши 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланганлиги ва мамлакатнинг кўп томонлама савдо тизимига қўшилиши орқали ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири эканлиги таъкидланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг