Ўзбекистоннинг Қозоғистондан буғдой ғамлаш режаси барбод бўлдими?

Жамият

image

Хабарингиз бор, Жорий йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “Озиқ-овқат хавфсизлиги ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Унга кўра, 2022 йил апрель–июль ойларида Қозоғистондан 100 минг тонна 3-синф буғдойини (бир қисми ун) мақбул нархларда импорт қилиш белгиланганди.

Аммо, жорий йилнинг 15 апрелидан Қозоғистонда ғалла ва ун экспортига чеклов жорий этилди. Бунинг натижасида Ўзбекистонда ун нархи кескин кўтарилди ва одамларда норозилик кайфияти уйғонди. Хўш, Қозоғистондан буғдой импорт қилиш бўйича келишувга эришилганмиди, Ҳукумат қарори ижро этиладими?

Бугун, 30 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида QALAMPIR.UZ мухбири “Ўздонмаҳсулот” АК бошқарув раисининг ўринбосари Фаҳриддин Мусаевдан Қозоғистонда буғдой ва ун экспорти чекланган шароитида Ҳукумат қарори қай тарзда ижро этилишини сўради.

“Яқинда Қозоғистон вакиллари келишди. Тақиқдан кейин биз яна музокара қиляпмиз. Бу келишувларимиз якуни бўйича яна қўшимча маълумот берамиз”, дейди Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 май куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россиянинг товар ва хизматлар экспорти учун жорий қилинган чекловларини мамлакатга татбиқ этмасликни сўраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

bug'doy export un qozog'iston

Баҳолаганлар

629

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг