Қозоғистон Ўзбекистон учун денгиз портини очди
Жамият
−
22 Март 2022
22051Қозоғистоннинг Оқтов денгиз порти раҳбарияти Ўзбекистон компанияларининг юк ташиш бўйича аризаларини қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги бош консули Отабек Турсунбеков ва “Оқтов тижорат денгиз порти” миллий компания бошқаруви раиси Абай Турикпенбоев ўртасида учрашув бўлиб ўтган.
Учрашувда Ўзбекистон маҳсулотларини Оқтов порти орқали яқин ва узоқ хориж мамлакатларига юк ташиш масалалари муҳокама қилинган.
Маълумот ўрнида, Оқтов денгиз порти Каспий денгизининг шарқий қирғоғида, бир қанча халқаро транспорт йўлаклари кесишган нуқтада жойлашган бўлиб, қуруқ юкларни, хом нефть ва нефть маҳсулотларини шарқдан ғарбга, шимолдан жанубга ва бошқа мамлакатларга йилига 12 ой ва кунига 24 соат ташиш имконини беради. Булар Эрон, Туркия, Россия, Озарбайжон, Туркманистон йўналишлари.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь