Қозоғистон Ўзбекистон орқали маҳсулот экспорт қилмоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон Ўзбекистон орқали Афғонистон ва Тожикистонга маҳсулот экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2 август куни Қозоғистон Савдо ва интеграция вазири Серик Жумангарин ва Афғонистон Савдо ва саноат вазири Алхаж Нуриддин Азизий товарлар учун муқобил йўналишлар яратиш масаласини муҳокама қилди. 

Серик Жумангаринга кўра, апрель ойида Кобулга ташрифи чоғида томонлар ўз олдига мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард доллардан 3 миллиард долларга ошириш вазифасини қўйган. Шунга кўра, Қозоғистон ўз товарларини Туркманистонга экспорт қилиш учун муқобил ва фойдалироқ йўналишни ишлаб чиқмоқда. Жумладан, Қозоғистон темир йўл компанияси қўшимча Туркманистон-Афғон транзитининг амалдаги 30 фоизига қўшимча 10 фоиз чегирма беради. Бу орқали компания ушбу транзитни Туркманистон ҳудуди орқали мамлакат чегарасида жойлашган Турғунди шаҳригача чўзиш имконига эга бўлади.

“Бугун Туркманистон ўз ҳудудида юк ташишни ривожлантиришдан манфаатдор ва имтиёзли транзит тарифини тақдим этишга тайёр. Бу йўналиш, биринчи навбатда, ун маҳсулотлари учун муқобил юк ташиш йўналишига айланиши мумкин”, деди вазир.

Ҳозирда Транс-Афғон йўналишида юкларни ташиш тартиби соддалаштирилган. Бироқ, ушбу маршрутдан фойдаланишнинг муаммоли жиҳатларидан бири қуйма юкларни ташишнинг юқори нархидир. Шунга кўра, Қозоғистон Афғонистондан мамлакат қуйма юклари учун тарифларни 200 долларгача камайтириш масаласини кўриб чиқишни илтимос қилди.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон ҳудудидан Ғалаба бекати орқали Афғонистонга дон ва унни олиб ўтишда темир йўл тарифига 20 фоизлик чегирма жорий этилган.

Эслатиб ўтамиз, август ойида Эрон, Ўзбекистон ва Туркманистон вакиллари халқаро транзит йўлаги яратиш истиқболларини муҳокама қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Қозоғистон Тожикистон Ўзбекистон экспорт саноат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made