Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарани демаркациялаш бўйича битимни ратификация қилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 28 март куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари сайтида маълум қилинди. 

Қозоғистон ОАВда дарё оқими ўзгаргани сабабли давлатлар ўртасидаги чегара 5 километрга чўзилгани айтилмоқда. Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко ҳам демаркация пайтида чегара чизиғида дарё оқими ўзгаргани аниқланганини маълум қилган. 

“Мамлакатимизни Ўзбекистондан ажралган деб айта олмайман, бизни иккита дарё – Сирдарё ва Келес бирлаштириб туради. Оқим ўзгармоқда, аллювиал ороллар ўзгариб бормоқда. Чегара одатда дарёнинг форматига кўра чизилади. Ҳозирги чегара 2356 километр 666 метр ҳисобланади ва у юқорида айтилган сабабга кўра, 5 километр узунроқ бўлди”, деган Роман Василенко.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 22 декабрь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев билан тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказилган, натижада Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланган эди. Жорий йилнинг 16 март куни эса тегишли қонун Қозоғистон Сенати ялпи мажлисида маъқулланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Ўзбекистон чегара Мирзиёев Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг