Қозоғистон Украинага ҳарбий техника жўнатгани ростми?

Олам

image

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон Украинага ҳарбий техника жўнатгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Расмий Остона бу гаплар ҳақиқатдан йироқ эканини маълум қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа вазирлигининг бугун, 27 февраль куни тарқатган баёнотида сўз борган. 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда темир йўл орқали бронетранспортёрлар ва юк машиналари ташилиши тасвирланган видео пайдо бўлган эди. Видео муаллифларининг таъкидлашича, тасвир Олмаотада олинган ва Ғарб маблағлари ҳисобидан харид қилинган ҳарбий техникалар Украинага юборилаётгани айтилган.  

"Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон ҳарбий техникаси Украинага жўнатилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Видео архивдан олинган, чунки зирҳли техникалар режали таъмирлашга жўнатилган, ҳарбий техника эса ҳозирда омборда", дейилади хабарда. 

Вазирлик, шунингдек, Қозоғистон 2022 йил 27 августдан бошлаб қурол-яроғ ва ҳарбий техникани экспорт қилишни тақиқлаганини эслатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг