Қозоғистон турк компаниясидан 800 дан ортиқ зирҳли техника сотиб олмоқчи

Олам

image

Қозоғистон ҳукумати турк компаниясидан 800 дан ортиқ зирҳли техника сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Orda.kz” хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳукумат Туркиянинг Отакар компаниясидан 834 дона ARMA русумли автомашинани сотиб олиш бўйича қарор тайёрлаган. ARMA’ни сотиб олиш бюджетга тахминан 2 триллион тенге (2,5 миллиард доллар) тушади.

“Биз фақат меморандум ҳақида эшитдик. Агар қарор қабул қилинса, у ҳолда давлат мажбуриятларни ўз зиммасига олади. Қандай қарорлар қабул қилинмасин, давлат пул йўқотади. Улар сотиб олмоқчи бўлган ARMA туркиялик аналоги билан саккиз ғилдиракли “Барис” ўртасидаги нарх фарқи камида 40 фоизни ташкил қилади. Otakar’даги битта машинанинг нархини биламан. Шунга кўра 800 дона зирҳли машина нархи 1,6 триллион тенгега тушишини мумкин”, дейди “Kazakhstan Paramount Engineering” хўжайини Айбек Барисов.

Қозоғистонда ARMA зирҳли автомобилининг аналоги ишлаб чиқарилмоқда. Пойтахтдаги “Kazakhstan Paramount Engineering” заводида 8х8 ғилдиракли формулали “Барис” зирҳли транспортёри ишлаб чиқарилади.

Ишлаб чиқувчиларнинг сўзларига кўра, иккала машина ҳам синовдан ўтган ва Қозоғистонда чиқарилган машина ҳам Туркияникидан деярли кам эмас.

“Барис 8×8 40 фоиз арзонлигини, нарх фарқи 640 миллиард тенге халқ пулини ҳисобга олсак, давлат ютқазади. Мен бундай йирик шартноманинг маҳаллий ишлаб чиқариш ва умуман саноат учун мультипликатив самараси ҳақида гапирмаяпман. Бу пулга қанча муҳандисларни ўқитиш мумкин, қанча завод қуриш мумкин. Агар шундай шартнома тузганимда қўшимча 3000 та иш билан таъминлаган бўлардим. Умид қиламанки, ҳеч ким бундай аҳмоқликка йўл қўймайди”, дейди Барисов.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон зирҳли техника

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг