Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди
Олам
−
02 Август 2020
21756Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Олжас Абишев ҳибсга олинди. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.
“Қозоғистон Молия вазирлигининг молиявий мониторинг бўйича қўмитаси Олжас Абишев Иқтисодий жиноятлар хизмати ходимлари томонидан бюджет маблағларини ўғирлашда гумонланиб, ҳибсга олинганини тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Олжас Абишев 2018 йилда Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланган. У маълумотларни рақамлаштириш ва хавфсизлигини таъминлашга маъсул бўлган.
LiveБарчаси
Исроил 183 нафар фаластинликни озод қилди.
08 Февраль