Қозоғистон Сенати ўлим жазоси бекор қилинишига рози бўлди

Олам 1745
image

Қозоғистон Сенати мамлакатда ўлим жазосининг бекор қилинишини қўллаб-қувватлади. Қонун лойиҳаси парламентнинг юқори палатасининг жорий йилдаги сўнгги йиғилишида қабул қилинди

Йиғилишда, шунингдек, сенаторлар ўтган йилги ишлар натижаларини сарҳисоб қилган. 

Натижаларга кўра, йил давомида 110 та қонун қабул қилинган. Улардан 30 таси депутатлар ташаббуси билан амалга оширилган. 

Парламент аъзолари Республикада ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини бу йилги асосий ютуқлардан бири деб атаган. 

"Президент мурожаатини амалга ошириш, пандемия оқибатларини бартараф этиш ва иқтисодий ўсишни тиклашга қаратилган қонунлар қабул қилинди. Аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини такомиллаштириш устувор масалаларга айланди", деган Қозоғистон Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев. 

Маълумот ўрнида, келаётган йил Парламент аъзолари учун ўзгаришлардан бошланади. 2021 йилнинг 10 январида Қозоғистонда навбатдаги парламент сайлови ўтказилади

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 2.9
t
×