Қозоғистон сайёҳларига электрошокер қўлланилгани бўйича Тошкентга сўров билан чиқди
Жамият
−
24 Май 2022
16627Аввалроқ, Самарқанд вилоятида Ички ишлар органлари ходимлари сайёҳларга электрошокер қўллагани ҳақида хабар берган эдик. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон расмийларидан мазкур вазиятга ойдинлик киритишни сўрамоқда. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
“Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вазиятга ойдинлик киритиш учун хат билан мурожаат қилди. Биз ўз фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз”, дея таъкидлади Қозоғистон ТИВ расмий вакили Айбек Смадияров.
Унинг сўзларига кўра, вазирлик Самарқанд Ички ишлар идоралари ходимлари Қозоғистон фуқаросига нисбатан электрошокер ишлатган воқеа видеосини ўрганиб чиққан. Вазият Ўзбекистон ТИВ назоратида.
“Ўзбекистон жамиятнинг ўзи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳаракатларини қораламоқда. Шунга қарамай, биз вазиятни назоратда ушлаб турамиз. У ерда ички текширув бошланди, ходимлар ишдан четлатилди. Биз бунга аралашмасликка ҳаракат қиляпмиз ва фақат фуқароларимизнинг ҳимоясига тегишли қисмини кузатиб боряпмиз”, деб тушунтирган ТИВ вакили.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 майдан 21 майга ўтар кечаси Самарқанд шаҳрида тунги хизматга жалб этилган Самарқанд шаҳар ИИБ Патруль-пост хизмати ходимлари, Мирзо Улуғбек кўчасида қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга меҳмонга келган сайёҳларнинг шахсини текшириш жараёнида қўпол муносабатда бўлиб, хизмат вазифасини ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
LiveБарчаси