Самарқандда ИИО ходимлари сайёҳларга электрошокер қўллади
3-саҳифа
−
23 Май 2022
15005Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида ИИБ ходимлари ва сайёҳлар ўртасида келишмовчилик содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳолатга муносабат билдирди.
Унинг маълум қилишича, жорий йил 20 майдан 21 майга ўтар кечаси Самарқанд шаҳрида тунги хизматга жалб этилган Самарқанд шаҳар ИИБ Патруль-пост хизмати ходимлари, Мирзо Улуғбек кўчасида қўшни мамлакатдан Ўзбекистонга меҳмонга келган сайёҳларнинг шахсини текшириш жараёнида қўпол муносабатда бўлиб, хизмат вазифасини ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилган.
Ғиёсовга кўра, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
“Текширув якунига кўра, қонунчиликка зид ҳаракат қилган барча ходимларнинг ҳамда фаолиятга масъул раҳбарларининг хизматдан бўшатилиши ва жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади”, дейди Ғиёсов.
Камронбей Кенжаев
LiveБарчаси