Қозоғистон Россиядаги савдо ваколатхонасини ёпди

Олам

image

Қозоғистон ҳукумати Россиядаги савдо ваколатхонасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Тегишли ҳужжат республика норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг намунавий назорат банкида эълон қилинди.

“Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлигининг Россия Федерациясидаги Қозоғистон Республикасининг савдо ваколатхонаси давлат муассасаси тугатилсин”, дейилади ҳужжатда.

Қайд этилишича, Қозоғистоннинг Россиядаги савдо ваколатхонасини тугатиш режалари февраль ойи бошида маълум бўлган. Вазирлик бу қарорни республика давлат органлари ишини оптималлаштириш билан изоҳлаган.

Маълумот учун, Россия ва Қозоғистон ўртасида 1992 йил октябрь ойида ваколатхоналар ташкил этиш тўғрисида шартнома тузилган. Ҳужжат 2012 йилда ратификация қилинган. Россияда Қозоғистоннинг савдо ваколатхонаси 2009 йилда Москвада очилган. Шунингдек, Қозонда ҳам Қозоғистон ваколатхонаси ишлаб келган.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг