Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга келди
Жамият
−
14 Апрель 2019
7248Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Давлат ташрифининг асосий тадбирлари 15 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтади. Тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Президентлар Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.
LiveБарчаси
Исроил 183 нафар фаластинликни озод қилди.
08 Февраль