Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга келди

Local

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. 

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. 

Давлат ташрифининг асосий тадбирлари 15 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтади. Тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. 

Президентлар Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.


Tags

Rate Count

87

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends