Қозоғистон МДҲ давлатлари фуқароларига ёрдам кўрсатиш битимини тасдиқлади
Олам
−
17 Март 2022
5674Қозоғистон парламентининг Сенати (юқори палатаси) бугун, 17 март куни МДҲ доирасида шахсий маълумотлар алмашинуви соҳасида маъмурий масалаларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди.
Битим МДҲ доирасида шахсий маълумотлар алмашинуви соҳасидаги маъмурий масалалар: фуқароликнинг мавжудлиги (йўқлиги), миграция рўйхатидан ўтиш, визалар ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга доир ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратишни назарда тутади.
Ҳужжат МДҲ мамлакатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича сўровларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш жараёнида юзага келадиган жамоатчилик муносабатларини тартибга солишга қаратилган.
Қайд этилишича, парламент қуйи палатаси келишувни жорий йилнинг март ойи бошида маъқуллаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь