Қозоғистон коронавирусга қарши махсус чораларни ишга туширяпти

Олам 3935
image

Эртага, 13 мартдан Қозоғистонда коронавирусга қарши махсус чораларни амалга ошириш бошланади. Мамлакатда оммавий тадбирлар бекор қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев маълум қилди.

“ЖССТ коронавирус пандемиясини эълон қилди. Ҳукумат махсус чораларни амалга оширишга киришди. Оммавий тадбирлар бекор қилинади. Фуқароларни озиқ-овқат ва биринчи даражали товарлар билан таъминлашда узилишлар бўлмайди. Кичик ва ўрта бизнеснинг зарар кўришига йўл қўйиб бўлмайди”, деган Тўқаев ижтимоий тармоқдаги саҳифсида.

“Nur.kz”нинг хабар беришича, мактабларда таътил 16 март куни бошланиб, 5 апрелгача давом этиши белгиланган. Шу билан бирга, мамлакатдаги олий таълим муассасалари ҳам онлайн-таълим тизимига ўтади.

Маълумот учун, ҳозирча Марказий Осиё давлатларининг ҳеч бирида коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланмади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши чораларни кучайтириш ҳақида қўшимча топшириқлар бергани ҳақида хабар берган эдик.

12 март ҳолатига кўра, коронавирусга чалинган беморлар дунё бўйлаб 126 300 кишини ташкил этмоқда. Ушбу вирусдан вафот этганлар эса 4633 нафарга етди. 68 285 киши эса хасталикдан фориғ бўлган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 2.9
t
×