Қозоғистон КХШТдан бир марталик резина маҳсулотдек фойдаланди – Багдасаров

Олам

image
“Лукашенконинг гапи очиқ шантаж, у аввал ўзини ва Беларусни эплаб олсин” – Сиёсатшунос профессор билан суҳбат north_east

“Лукашенконинг гапи очиқ шантаж, у аввал ўзини ва Беларусни эплаб олсин” – Сиёсатшунос профессор билан суҳбат

Қозоғистон Коллектив Хавфсилик Шартномаси Ташкилоти контингентини ўзи чақириб, ўзи жуда осон воз кечди. Келгусида яна Қозоғистонда шундай ҳолат бўлса, Россия мамлакатни тинчлантиришга кирмайди. Бу ҳақда Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари муаммолари бўйича эксперт Семён Багдасаров гапирди. 

Маълумки, Қосим-Жомарт Тўқаев эртага, 13 январдан бошлаб КХШТ тинчликпарвар кучлари Қозоғистонни тарк этиши кераклигини айтди. Маълум қилинишича, КХШТ кучларининг Қозоғистонни ташлаб чиқиб кетишига 10 кун кетади. Багдасаров КХШТ кучларининг бу қадар қисқа муддатда Қозоғистонни тарк этишини кутмаган чоғи, бу ўринда Қозоғистонни КХШТдан бир марталик резина маҳсулотдек фойдаланганидан ғазабда. 

Қозоғистон раҳбарияти ўзини қандай баёнот беряпман, деб ўйлаяпти? Биз ўз ишимизни қилдик ва энди биздан кетишни сўрашмоқда! КХШТ улар учун нима ?! Машҳур бир марталик резина маҳсулотми?! Биз пул сарфлаб, Қозоғистонни парчаланишдан сақлаб қолдик. Менимча, Тўқаев тушуниши керак: кейинги сафар Россия ёрдамга келмайди. Ва кейинги сафар ҳам шундай ҳолат бўлади. Сиз хотиржам бўлишингиз мумкин”, дейди Багдасаров. 

Унинг фикрича, кейинги сафар Россия ўз чегаралари хавфсизлиги, Россия аҳолисининг хавфсизлиги ва чегарадаги буфер зонаси ҳақида ўйлаши керак. Қўшимча қилишича, КХШТ кучларининг бунчалик тез чиқиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди. 

"Биз пул сарфладик, ҳамма нарсани сақлаб қолдик. Қозоғистон жанубга, шимолга, марказга парчаланиб кетишдан, жаноб Тўқаев эса Қозоғистон Президенти бўлмаслигидан қутқарилди", дейди у. 

Таъкидлашича, “агар бу сценарий такрорланса, Россия Қозоғистон Президентига ёрдам беришдан аввал икки марта ўйлаб кўриши керак”. 


Мақола муаллифи

Теглар

КХШТ Семен Багдасаров

Баҳолаганлар

1247

Рейтинг

3.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг