Қозоғистон хитойликлар учун визасиз режимни тўхтатади

Олам 2445
image

Авваллари Хитой фуқаролари Қозоғистонга визасиз режим асосида келиб кетишлари мумкин эди. 

Бироқ Хитой 2020 йилни янги коронавирус билан кутиб олди ва у тезлик билан бутун дунёга тарқалмоқда. Шу сабабли Қозоғистон бош вазири Хитойдан транзит йўловчилар учун мамлакатда 72 соатлик визасиз қолиш режимини тўхтатишни буюрди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳам хитойликлар учун визасиз режим жорий этилган. 

Mаълумот ўрнида, вирус Aвстралия, Вьетнам, Mалайзия, Непал, Корея Республикаси, Сингапур, AҚШ, Tаиланд, Франция ва Японияда ҳам тарқалишга улгурди.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 131
Рейтинг: 2.8
t
×