Қозоғистон қирғизистонликларнинг визасиз қолиш муддатини узайтирмоқчи
Олам
−
04 Август 2023
2788Қирғизистонликлар Қозоғистонда 90 кунгача рўйхатдан ўтмасдан (визасиз) қолиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловнинг қарорига таяниб “Sputnik.kz” нашри хабар берди.
Келтирилишича, ҳозирда Қирғизистон фуқаролари қўшни давлатда 30 кун давомида рўйхатдан ўтмасдан қолиш имкониятига эга. Қарор лойиҳаси тасдиқлангач, бу муддат 90 кунгача узайтирилади. Аммо, белгиланган муддат тугаши билан фуқаролар виза расмийлаштириши керак бўлади.
Қозоғистон ҳукумати қарорида эса бу тадбир мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва қирғизистонликларнинг Қозоғистон Республикасида бўлиши учун қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида амалга оширилиши қайд этилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг йил 27 январда Қозоғистонда янгиланган миграция қоидалари кучга кирди. Унга кўра, Қозоғистонга визасиз келган чет элликлар мамлакатда қонуний равишда 30 кун, жами 180 кунлик бир календарь даврида 90 кунгача бўлиши мумкин.
Хусусан, Ўзбекистон фуқаролари қўшни Қирғизистонда 60 кунгача, Қозоғистонда эса 30 кунгача визасиз юриши мумкин.
LiveБарчаси