Қозоғистон Қирғизистондаги ер участкаларини ижарага олди

Олам

image

Бугун, 29 декабрь куни Қозоғистон Қирғизистон Республикасидан Иссиқкўл вилоятида жойлашган ер участкаларини 49 йил муддатга ижарага олди. Бу ҳақда Қозоғистон Мажлисига таяниб “Sputnik Kz” хабар берди.

Қайд этилишича, Қозоғистон Мажлиси Иссиқкўл ҳудудидаги ерларни ижарага олиш тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувни ратификация қилган. Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасидаги мазкур битим 2009 йил 1 декабрда имзоланган.

Мажлис хабарида айтилишича, келишувга мувофиқ Қозоғистон томони Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл вилоятида жойлашган ер участкаларини 49 йил муддатга ижара асосида вақтинча фойдаланиш учун олган.

Маълумотларга кўра, мазкур ер участкалари бўш эмас. Уларда санаторий, иккита дам олиш уйи ҳамда спорт-соғломлаштириш маркази жойлашган. Мажлис маълумотларига кўра, ушбу иншоотлар Қозоғистон ССР даврида барпо этилган.

Парламент томонидан тасдиқланган келишув Қозоғистонга тўртта курорт ва дам олиш масканига эгалик қилиш ҳуқуқини белгилаб беради. Шунингдек, ҳужжат Қозоғистон томонига ушбу иншоотларни (базадан ташқари) 2029 йил охирига қадар 3 ва 4 юлдузли меҳмонхоналар даражасига етказиш мажбуриятини юклайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Иброҳим келишувларига қўшилгани ҳақида хабар берилганди. Бу келишув Ислом дини устувор бўлган мамлакатлар билан Исроил ўртасида муносабатларни нормаллаштиришни кўзда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Қирғизистон Иссиқкўл 49 йил ижарага олди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг