“Қозоғистон гўзали-2023” ғолиби аниқланди (фото)

Маданият-санъат

image

Бу йил “Қозоғистон гўзали-2023” унвонини 21 ёшли балерина Сабина Идрисова қўлга киритди. Бу ҳақда тадбир ташкилотчилари хабар берди.

Сабина А. Селезнев номидаги Олмаота хореография билим юртини тамомлаган ва “Астана” балет театрида чиқиш қилган. 2023 йил июль ойида у балериналик фаолиятини якунлаган. Шундан сўнг, Олмаотага келган ва "Мисс Қозоғистон" танловида иштирок этишга қарор қилган.

Сабинанинг бўйи – 175 см, тана ўлчамлари – 82-63-92. 

Тадбирда кастинглар ва танловнинг ярим финал босқичи натижасида сараланган 25 нафар қиз, жумладан, ҳудудий саралаш босқичи ғолиблари ҳам иштирок этган.

Мусобақа иштирокчиларига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар эди:

  • ёши 18 ёшдан 25 ёшгача;
  • бўйи 165 см дан баланд;
  • Қозоғистон Республикаси фуқаролигига эга бўлиш;
  • турмушга чиқмаган ва фарзандсиз

“Вице-Мисс Қозоғистон-2023” унвонини Ботағоз Нуржигитова олди. “Miss Earth Kazaxstan 2023” Аяулим Алимхалиевага ва “Miss Universe Kazaxstan 2023” Мадина Алмухановага насиб этди.

Томошабинлар овоз бериш натижаларига кўра, Аделина Балгимбаева “Miss People’s Choice Kazakhstan 2023” номинациясида ғолиб чиққан.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон гўзали Сабина Идрисова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг