Қозоғистон Германияга 690 минг тонна нефть экспорт қилди
Олам
−
16 Ноябрь 2023
3033“Казтрансойл” магистрал нефть қувури орқали жорий йилнинг ўн ойида Германияга 690 минг тонна нефть етказиб берди. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб, “ТАСС” хабар берди.
"2023 йилнинг январь-октябрь ойларида "Transneft" АЖнинг магистрал нефть қувурлари тизими орқали Қозоғистон нефтини Германияга етказиб бериш ҳажми 690 минг тоннани ташкил қилган. Ноябрь ойида “Казтрансойл” немисларга 100 минг тонна "қора олтин" транзит қилиши режалаштирилган", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Маълумотларга кўра, "Казтрансойл" жорий йил мобайнида "Transneft" орқали 1,2 млн тонна қозоқ нефтини Германияга етказиб бериши бўйича йиллик ариза жўнатган. Бироқ нефть етказиб беришнинг ҳақиқий ҳажми нефть компаниялари сўровларига боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Ахборот агентлигининг ёзишича, ушбу нефть транзити Қозоғистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида 2002 йил 7 июндаги тегишли келишув доирасида амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 2033 йилгача 100 млн тоннадан ортиқ Россия нефтини ўз ҳудуди орқали Хитойга транзит қилмоқчилиги ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси