Қозоғистон фожиасида кимнинг қўли бор? Иш нега “катта оға”гача етиб борди? Шерзодхон Қудратхўжа билан суҳбат
Интервью
−
06 Январь 2022
67527Такрор айтишнинг ҳожати йўқ бўлса ҳам эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда вазият қалтис бўлиб турибди. Суюлтирилган газ нархининг ошиши ортидан бошланган норозилик намойишлари бугун ўз ўрнини қўпорувчилик ва вайронагарчиликка бўшатиб берди. Мамлакат эплаб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолган.
Албатта, Қозоғистондаги ушбу вазият минтақа мамлакатларини ҳам анча сергак торттирди. Айниқса, ишга Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ – КХШТ)нинг аралашуви кескинликни янада орттирмоқда.
Оммавий ахборот воситаларида эса Қозоғистон ҳақидаги хабарлар сония сайин кўпаймоқда. Уларнинг қай бирига ишонишни билмайсан киши.
Хўш, Қозоғистонда нима бўляпти? Намойишми ё теракт? Нега Ҳукумат охирги нуқтани қўя олмаяпти? Нега Президент ОДКБга Қозоғистон эшикларини ланг очиб берди? Шулар хусусида QALAMPIR.UZ Халқаро пресс-клуб раиси, сиёсатшунос, профессор Шерзодхон Қудратхўжа билан мулоқот қилди.
Ушбу суҳбатни ҳозироқ юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси