Қозоғистон Донбассга қўшин юборадими?
Олам
−
04 Май 2022
21460Қозоғистон Данбассга ҳарбий хизматчиларни юбориш масаласини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири ўринбосари Султон Камалетдинов брифингда маълум қилди, деб ёзади “Zakon” нашри.
“Дарҳақиқат, бу масала шундай геосиёсий вазиятда бутун қозоқ жамоатчилигини ташвишга солаётгандир. Шу билан бирга, Қуролли Кучларимиздан давлатимиздан ташқарида фойдаланиш режали ва меъёрий жиҳатдан белгилаб қўйилганлигини таъкидлашимиз керак”, деган Камалетдинов.
Вазир ўринбосари Қозоғистон Қуролли Кучларининг тинчликпарвар операцияларда иштирок этиши фақат БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияси асосида амалга оширилишини эслатган.
“Ушбу қарордан келиб чиқиб, давлат раҳбари парламентга таклиф билан чиқади. Ва фақат парламент маъқуллаганидан кейин Қуролли Кучлардан фойдаланиш мумкин. Айни пайтда бу масала ҳатто кўриб чиқилмаган. Бу масала бўйича бундай музокаралар йўқ”, деган у.
Қайд этиш керакки, Қозоғистон Россия бошчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо. Ташкилот низомига кўра, аъзо давлатлардан бирортаси ташқи ҳужумга учраганда, барча иштирокчилар ҳарбий ёрдам бериш керак. Аммо бу аъзо давлат бошқа бир мамлакатга бостириб кирганда иш бермайди.
LiveБарчаси