Қозоғистон бюджет тақчиллигини йўқотиш учун 1 миллиард доллар қарз олмоқчи

Олам 1635
image

Қозоғистон расмийлари бюджет тақчиллигини тўлдириш учун ташқи бозорлардан қарийб 400 миллиард тенге (1 миллиард доллар) қарз олишни режалаштирмоқда. Россия бозори бу йўналишда энг мақбули бўлиб кўринмоқда. Бу ҳақда бугун, 12 июнь куни молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди.

Жорий йилнинг 2 апрель куни республика молия вазирининг биринчи ўринбосари Берик Шолпанкулов Қозоғистон бюджет тақчиллигини қоплаш учун ташқи бозорлардан 3 миллиард доллар қарз олишни режалаштираётганини маълум қилди. 12 март куни собиқ молия вазири Алихон Смаилов Қозоғистон расмийлари бу йил Россия бозорида 1 миллиард долларгача Россия рублини қарзга олиш ниятида эканини айтганди. Унинг таъкидлашича, агар Қозоғистон бошқа бозорлардан долларда қарз оладиган бўлса, унда валюта хавфини ҳисобга олиш керак бўлади.

"Жорий йил учун республика бюджетининг тақчиллиги 2,4 трлн тенгега тенг (12 июндаги курс бўйича қарийб 6 млрд АҚШ доллари). Ушбу камомад қарз олиш йўли билан молиялаштирилиши керак", деди Жамаубаев.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда бўлим ушбу йўналишда кўплаб таҳлилий ишларни олиб бормоқда. "Маълумотлар жуда сезгир. Бозордаги барча баёнотлар маълум талаб ва баъзи таклифларни келтириб чиқаради", дея тушунтирди вазир.

Унинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда энг жозибадорлари ички ва Россия рубли бозори. "Россия рубли Қозоғистон тенгеси курси билан кўпроқ боғлиқ. Шунинг учун Россия бозори биз учун янада жозибадордир. Агар керак бўлса, биз унга кирамиз. Умуман олганда, музокаралар давом этмоқда", деди Жамаубаев.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×