Қозоғистон буғдой ва ун экспортини чеклади

Олам

image

Бугун, 8 июлдан бошлаб Қозоғистон буғдой, ун ва кунгабоқар уруғларини экспорт қилишга чекловлар киритди. Бу ҳақда мамалакат Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизмати тарқатган ҳужжатда келтирилган.

Қайд этилишича, Марказий Осиё республикасининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мазкур чекловлар 8 июлдан 30 сентябргача амал қилади. 

Ҳужжатга мувофиқ, 30 сентябрга қадар ун, меслин ва жавдар уни экспортига миқдорий чекловлар киритилган. Хусусан, белгиланган вақтга қадар учинчи давлатлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига 550 минг тонна буғдой ва меслин ҳамда 370 минг тонна буғдой ва буғдой-жавдар унини экспорт қилиш мумкин. Максимал 15 минг тонна кунгабоқар уруғини ҳам мамлакатдан олиб чиқилишига рухсат берилган.

Қозоғистон ҳукумати охирги марта апрель ойида дон ва ун олиб чиқиш учун квоталар жорий қилган эди. 15 июнгача мамлакатдан 1 миллион тоннадан ошиқ буғдой ёки меслин, шунингдек, 300 минг тоннадан кўп ун олиб чиқиш мумкин эмасди.

Бундан ташқари, мамлакат март ойида шакар ва ғалла экспортини тўхтатган. Июнь ойида эса Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хорижга дон етказиб бериш бўйича чекловларни кузгача узайтириш режасини эълон қилган эди. Буни қарорни республика буғдойни анъанавий бозор сифатида биринчи навбатда қўшни республикаларга етказиб бериш ниятида эканлиги билан изоҳлаган эди. 

Қайд этиш керак, Ўзбекистон буғдой ва буғдой унининг катта ҳажми (тахминан 90 фоизи)ни Қозоғистондан импорт қилади. Хусусан, мамлакат январь-май ойларида 158,4 минг тонна буғдой уни импорт қилган бўлса, шунинг 153,4 минг тоннаси қўшни Қозоғистондан кириб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон чекловлар Қозоғистон уни

Баҳолаганлар

385

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг