Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин карантинга олинди

Олам 3509
image

Аввалроқ, Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртановда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Унда вируснинг аломатсиз шакли бўлган.

Елжан Биртановда коронавирус аниқлангани сабабли Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ҳам карантинга олинди. Гап шундаки, Мамин Жамбил вилоятида ишчи ташриф билан бўлган. Унга бу сафари давомида Елжан Биртанов ҳамроҳлик қилган.

Биртановда коронавирус аниқлангач, у тест топширган. Натижа манфий чиққан. Қайд этилишича, сафар давомида Биртанов респиратор ниқоб тақиб юрган.

Мамин ҳар эҳтимолга қарши карантинга олинган бўлса-да ишлашда давом этяпти. Ишларни видеоконференцалоқа шаклида бошқариб боряпти.

Сўнгги маълумотлага кўра, Қозоғистонда 14 496 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 77 нафари вафот этган ва 9 188 нафари соғайган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 93
Рейтинг: 2.9
t
×