Қозоғистон Бош муфтийси ишдан кетди

Олам

image

Қозоғистон Бош муфтийси Серикбой ҳожи Ораз саломатлиги ёмонлашгани сабаб истеъфога чиқди. Бугун, 7 февраль куни бўлиб ўтган республика Мусулмонлар диний бошқармасининг 9-қурултойида у эгаллаб турган лавозимини тарк этди ва унинг ўрнига Наврўзай ҳожи Таганули сайланди. Унинг номзодини Серикбой ҳожи Ораз таклиф қилган. 

"Наврўзай ҳожи Таганули менинг биринчи ўринбосарим сифатида кўплаб лойиҳаларни амалга оширди. У дин соҳасида катта тажрибага эга. Ишонаманки, у Қозоғистон мусулмонлари диний идораси ишига салмоқли ҳисса қўшади", дейди Серикбой қози Ораз.

Серикбой ҳожи 2017 йил 8 декабрда Қозоғистон Мусулмонлар идораси раиси этиб сайланганди.

Наврўзай ҳожи 2018 йил октябрдан бери мамлакат Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари, Нур-Султон шаҳри бўйича идора вакили, “Ҳазрат Султон” масжиди бош имоми лавозимида фаолият кўрсатган. 

У Тошкентдаги Имом Ал-Бухорий номидаги ислом институти (1993-1997 й.), Қозоғистон мусулмонлар идораси қошидаги ислом институтида (1999-2001 й.) таҳсил олган.

2009 йилда Мисрда ўз малакасини оширган. 2010 йилда Абай номидаги Олма-Ота давлат университетии тарих факультетини, 2011-2013 йилларда эса олийгоҳнинг “диншунослик” мутахассислиги магистратурасини тамомлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг