Қозоғистон билан чегарадаги икки назорат-ўтказиш пункти ёпилди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарадаги икки назорат-ўтказиш пункти – “Сирдарё” ва “С. Нажимов” бугун, 15 февралдан эътиборан вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Давлат бохжона қўмитаси хабар берди. 

“2023 йил 15 февраль кунидан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С. Нажимов” чегара божхона пости орқали фуқаролар ва энгил автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, дипломатик каналлар орқали Қозоғистон Республикасидан  келиб тушган хабарга кўра, Қозоғистон Республикасининг “Қазигурт” (“С.Нажимов”) ва “Атамекен” (“Сирдарё”) ўтказиш пунктлари реконструкция қилиниши муносабати билан, жорий йилнинг 15 февралидан ушбу постлар орқали пиёдалар, автобус, енгил ва юк кўтариш қобилияти 3,5 тоннагача бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати реконструкция даврида вақтинчалик тўхтатилади. 

Ушбу ўтказиш пунктлари орқали фақатгина юк кўтариш вазни 3,5 тоннадан юқори бўлган юк автотранспорт воситалари ҳаракати давом этади. 

“Фуқаролар ушбу ўтказиш пунктларига муқобил сифатида иш тартиби куну-тун бўлган “Ғишткўприк” ва “Яллама” ҳамда иш тартиби куннинг ёруғ вақтида бўлган “Малик” ва “Оқ олтин” ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкинлигини маълум қиламиз”, дейилади ДБҚ хабарида. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг