Қозоғистон 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш арафасида турибди

Олам

image

Жорий йилнинг июль ойидан Қозоғистон Республикасида тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий этилди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 20 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ижтимоий Кодекс ва унга илова қилинган 3 та ўзгартириш пакетини имзолаган Меҳнат кодексига киритилган ўзгартишлар бошқа янгиликлар қаторида тўрт кунлик иш ҳафтаси концепциясини жорий этишни назарда тутади ва у томонларнинг келишувига биноан ўрнатилиши мумкин.

Гарчи янги тартиб жорий этилсада, мамлакатда беш ва олти кунлик иш ҳафталари сақланиб қолади. Умумий дам олиш куни якшанбага тўғри келади, қолган дам олиш кунлари жамоа шартномасида ва меҳнат қоидаларига кўра белгиланади.

Шунингдек, қўшимча ишларнинг давомийлиги ойига 12 соатдан ошмаслиги белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон тўрт кунлик иш ҳафтаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг