Қозоғистон ҳам ТikTok'ни блоклаши мумкин
Олам
−
23 Апрель
1627Қозоғистон TikTok'ни беҳаё сўз ва шубҳали контентга эга видеолар туфайли блоклаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда республика Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева маълум қилди.
Расмийга кўра, бундай чора мамлакатда барқарорлик ва бирликни сақлашга ёрдам беради.
“Менимча, мен вазир сифатида буни кўриб чиқиш керак, дейман. Болалар видеолар томоша қилишади. Аммо сиз видеоларда сўкиниш сўзлар ишлатилганини кўрасиз”, дейди Балаева парламентнинг қуйи палатаси мажлиси чоғида.
Унинг сўзларига кўра, блокировка қилиш тўғрисидаги қарор таҳлиллардан сўнг қабул қилинади.
Балаеванинг таъкидлашича, ҳозирда TikTok бошқа ижтимоий тармоқлар орасида мамлакатда тарқатилиши тақиқланган материаллар сони бўйича етакчилик қилмоқда.
Шу билан бирга, журналистнинг “бу болаларга ғамхўрлик қилиш” баҳонаси остидаги цензурами деган саволига вазир TikTok блокланишини сўз эркинлигини чеклаш эмас, балки ҳимоя қилиш учун зарур чора сифатида кўришини айтган.
Шунингдек, у TikTokʼни блокировка қилиш ҳақидаги мунозаралар бошқа мамлакатларнинг шунга ўхшаш ҳаракатлари фонида кечаётганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси республика ҳудудида TikTok ижтимоий тармоғига киришни чеклашни таклиф қилганди.
Бундан ташқари, Россияда ҳам TikTok платформаси бутунлай блокировка қилиниши мумкинлиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси