Қозоғистон ҳам божлар бўйича АҚШ билан музокара ўтказади

Олам

image

Қозоғистон делегацияси импорт божлари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш учун АҚШга боради. Бу ҳақда Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирининг ўринбосари Жанель Кушукова  жорий йилнинг 17 апрель куни бўлиб ўтган Сенатдаги брифингда сўз очди.

“Бундай маслаҳатлашувлардан бутун мамлакат манфаатдор. Биз ҳам шу ердамиз. Ҳозирда бу масала ҳукуматда ҳар томонлама кўриб чиқилмоқда, учрашувларга тайёргарлик кўрилмоқда”, деган вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, учрашувлар яқин орада Қўшма Штатларда бўлиб ўтади, аммо аниқ санаси ҳали номаълумлигича қолмоқда. Икки томонлама учрашувларнинг делегация таркиби ҳам ошкор қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп бутун дунё бўйлаб ўнлаб давлатларга бож ставкаларини жорий қилган эди.  Бу рўйхатга Қозоғистон ҳам киради. Оқ уй томонидан эълон қилинган жадвалда Қозоғистон учун белгиланган тариф 27 фоизни ташкил этди. Бу Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори кўрсаткичдир.

Савдо вазирлиги ушбу солиқ Қозоғистондан АҚШга экспорт қилинадиган товарларнинг 92 фоизига боғлиқ эмаслигини таъкидлаб, расмий маълумот берган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Қозоғистон бож

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг