Қотилликларнинг қарийб 40 фоизи оилавий низолар туфайли содир этилган
Жамият
−
29 Февраль
38282023 йилда содир этилган қотилликларнинг қарийб 40 фоизи оилавий низолар оқибатида содир этилган. Бу ҳақда Сенатдаги Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 2023 йил 12 ойида содир этилган 363 та қотилликнинг 141 таси ёки 38,8 фоизи оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида келиб чиққан.
Бунга сабаб сифатида оилалардаги нотинчлик, низоларнинг ўз вақтида ҳал этилмаслиги маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчиликнинг эътиборидан четда қолгани кўрсатилган.
Хусусан, 2024 йил 17 январь куни Самарқанд вилоятида яшовчи, 2014 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турувчи, руҳий касал, 49 ёшли фуқаро уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган 2019 йилдан буён руҳий касалликлар касалхонасида рўйхатда турувчи 26 ёшли ўғлини бошига болта билан уриб ўлдириб қўйган.
“Айнан шу каби ҳолатлар яқин қариндошлар ўртасида юз бераётган жиноятларни камайтириш бўйича кечиктириб бўлмас аниқ чораларни белгилаш лозимлигини кўрсатмоқда”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, ёшларнинг муаммоларини бартараф этишга лозим даражада эътибор қаратилмагани оқибатида 2023 йилда ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида содир этилган жиноятлар 2022 йилга нисбатан 5,3 фоизга ортган.
Бундан ташқари, 12 мингга яқин ишсизлар томонидан жиноятлар содир этилгани, жойларда аҳолини иш билан таъминлаш масалалари самарали ҳал этилмаётганини кўрсатди.
LiveБарчаси