“Қош қўяман деб кўз чиқариш”. Шерматов Жиззах ва Қаршидаги воқеага муносабат билдирди
Жамият
−
29 Февраль 2020
9099Кеча ижтимоий тармоқларда Жиззах ва Қарши шаҳарларида мактаб ўқувчиларининг сочини чизғичда ўлчаб юрилгани тасвирланган суратлар тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мазкур ҳолатга изоҳ бериб, жойларда таълим сифатини ошириш учун ҳам шундай жонкуярлик кўрсатишса яхши бўлишини таъкидлаб ўтди.
“Қош қўяман деб кўз чиқариш, “Заставь дурака Богу молиться, он и лоб расшибёт…”
Афсуски, шу иккита мақолни маъноси бугунги ижтимоий тармоқларда болаларни сочини чизғичда ўлчашга боғлиқ ҳолатни яхши тасвирласа керак. Ҳеч қайси топшириқда болаларни сочини чизғичда ўлчаб, расмга олиб, телеграмда тарқатиш керак деб ёзилмаган. Кимдир қаердадир жуда қаттиқ ишлаётганини кўрсатиш учун шундай қилгандир шекилли…
Қани энди, таълим сифатини яхшилаш ва ўз малакасини ошириш бўйича Қарорларни шунчалик жон куйдириб ижро этишса жойларда…”, деган вазир Шерзод Шерматов.
Айни ҳолатга Халқ таълим вазирлиги ҳам ўз муносабатини билдириб, ўқувчиларнинг сочини ўлчаш ёки уларнинг ташқи кўринишини текшириш бўйича ҳудудий халқ таълими бошқармаларига ҳеч қандай топшириқ берилмаганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь